Усмонов Максуд Тулкин ўғлининг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
«Рақамли иқтисодиёт шароитида хизматлар секторининг рақобатбардошлигини оширишнинг кўп даражали иқтисодий моделини ишлаб чиқиш» мавзусида
Усмонов Максуд Тулкин ўғлининг 08.00.05 – Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти ихтисослиги бўйича «Рақамли иқтисодиёт шароитида хизматлар секторининг рақобатбардошлигини оширишнинг кўп даражали иқтисодий моделини ишлаб чиқиш» мавзусидаги иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси Қарши давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/2025.27.12.I.11.03-рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 7 ноябрь куни соат 12:00 даги онлайн (масофавий) мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 180119, Қарши, Кўчабоғ кўчаси, 17-уй, ҚарДУ 1-биноси, Туризм ва амалиёт маркази
Тел: (998 75) 221 21 04
e-mail: kasu_info@edu.uz