USCIRF АҚШни Ҳиндистонга қарши санкция қўллашга чақирди
Қўшма Штатларнинг Халқаро диний эркинлик бўйича комиссияси (USCIRF) Ҳиндистондаги миллий ва диний озчилик, жумладан мусулмонлар, сикхлар, христианлар ва далитлар ҳуқуқи мунтазам равишда бузилишини батафсил баён қилувчи ҳисобот эълон қилди. Ҳужжатда таъкидланишича, Бош вазир Нарендра Моди ҳукумати 2014 йил ҳокимият тепасига келгандан бери мамлакат озчиликка қарши кескин чора ва сиёсатни кучайтирган.
Маълумотда мамлакатдаги маҳбусларнинг тахминан 70 фоизи судни кутаётгани, улар орасида мусулмонлар ва сикхлар номутаносиб равишда кўпчиликлигига эътибор қаратилган. Суд жараёни ҳаддан зиёд кўплиги ўн миллионлаб иш кўриб чиқилмагани ортидан баттар оғирлашмоқда. Шунингдек, комиссия сикх фаолларига қарши трансмиллий қатағон, далитларга нисбатан камситиш, суд розилигисиз озчилик уйларини олиб қўйиш ва бузиш ҳолатларини қайд этган. Бу амалиёт “Бульдозер адолати” деб номланган.
USCIRF АҚШ ҳукуматига Ҳиндистонни “алоҳида ташвишга сабабчи мамлакат” сифатида белгилаб, инсон ҳуқуқи бузилишига алоқадор мансабдор шахсларга нисбатан маблағни музлатиш ва виза чекловини назарда тутган мақсадли санкция қўллашни тавсия қилди.
С.Раҳимов, ЎзА