«US Open-2026»: Камилла Раҳимова ва Мария Тимофеева иккинчи даврада кортга чиқади
Нью-Йорк кортларида "US Open-2026" турнирининг иккинчи давраси бошланди. Ўзбек теннисчиларини бугун жиддий синов кутмоқда.
Америка Қўшма Штатларининг Нью-Йорк шаҳрида теннис бўйича «Катта дубулға» туркумига кирувчи «US Open-2026» турнирининг аёллар ўртасидаги яккалик баҳсларида иккинчи давра учрашувларига старт берилди.
Қувонарлиси, мазкур босқичда мамлакатимизнинг биринчи ва иккинчи рақамли теннисчилари — Камилла Раҳимова ҳамда Мария Тимофеева иштирок этади.
Бугун, 2 сентябрь куни вакилларимиз иккинчи давра доирасида кортга чиқади. Камилла Раҳимова испаниялик Оксана Селехметевага қарши баҳс олиб борса, Мария Тимофеева бельгиялик Элизе Мертенс билан куч синашади.
Жорий йилги АҚШ очиқ чемпионатининг умумий соврин жамғармаси 37 миллион 840 минг долларни ташкил этмоқда. Яккалик баҳсларида ғолиб бўлган теннисчи 5,5 миллион доллар мукофот пули ҳамда 2000 рейтинг очкосига эга бўлади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА