Уруш қаҳрамони хонадонида юксак эҳтиром тадбири
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани Оқтепа маҳалласида истиқомат қилувчи 104 ёшли Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Муҳаммадиброҳим Иномов хонадонида байрам тадбири ташкил этилди.
Тадбирда вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов бошчилигида вилоятдаги мудофаа ва ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ўтказилган тадбирда ҳарбий оркестр чиқишлари намойиш этилди.
Вилоят ҳокими уруш қатнашчисига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг байрам табригини ўқиб эшиттирди. Шунингдек, давлат раҳбари номидан пул мукофоти ва байрам совғалари топширилди.
[gallery-29318]
Учрашувда нуронийларнинг ибратли ҳаёт йўли, бой тажрибаси ва матонати ёш авлод учун муҳим тарбия мактаби экани таъкидланди. Шу билан бирга, юртимиздаги тинчлик ва осойишталикнинг қадрини асраш ҳар бир инсоннинг муқаддас бурчи экани қайд этилди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА