Қуролли кучлар соҳасида дўстона ҳамкорлик
Шундан сўнг мамлакатимизда рўйхатдан ўтган элчихоналарнинг ҳарбий атташелари ўқув масканининг Анҳор канали бўйида барпо этилган сўлим ва хушманзара хиёбонига турли хил дарахт кўчатларини экиш тадбирида қатнашди.
Қуролли Кучлар академиясида хорижий давлатлар билан ҳарбий таълим соҳасидаги ҳамкорликни кучайтириш доирасида «Ўзбекистон Республикасининг суверенитети ва мустақиллигини мустаҳкамлашда Қуролли Кучларнинг роли» мавзусида халқаро илмий анжуман ўтказилди.
Тадбирда Хитой, Франция, Германия, Ҳиндистон, Италия, Қозоғистон, Покистон, Жанубий Корея, Туркия, Украина, Буюк Британия, АҚШ давлатларининг Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган элчихоналари ҳарбий атташелари, шунингдек, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Божхона, Ички ишлар вазирлиги масъул офицерлари ҳамда Қуролли Кучлар академияси ва бошқа олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академияси ва бошқа олий таълим муассасаларида мамлакатимиз суверенитети ва мустақиллигини кафолатлашга қодир кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш бўйича эътиборга лойиқ ишлар амалга оширилмоқда. Сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикаси минтақада барқарор хавфсизликни яратиш тамойилларига амал қилиш билан бир қаторда тинчликсеварлик ва дўстона сиёсат тарафдори сифатида халқаро майдонда ўзига хос нуфузга эга бўлиб бормоқда.

Илмий анжуман дастурига кўра, дастлаб хорижий давлатлар ҳарбий атташелари ўқув масканида бунёд этилган “Ҳарбий атташелар хиёбони”да кўчат ўтқазиш маросимига таклиф этилди. Ушбу маросим олдидан мудофаа вазирининг ўринбосари, полковник Ҳ.Қаршиев қўшни ва бошқа хорижий давлатлар билан ҳарбий таълим соҳасида олиб борилаётган ўзаро алоқалар, бунинг натижасида эришилаётган ютуқларга тўхталиб ўтди ва Қуролли Кучлар академиясида барпо этилган мазкур хиёбон дўстона ҳамкорликнинг янги тимсоли бўлиб қолишини алоҳида таъкидлади.
Шундан сўнг мамлакатимизда рўйхатдан ўтган элчихоналарнинг ҳарбий атташелари ўқув масканининг Анҳор канали бўйида барпо этилган сўлим ва хушманзара хиёбонига турли хил дарахт кўчатларини экиш тадбирида қатнашди.
Қуролли Кучлар академияси мажлислар залида ўтказилган илмий анжуманда мудофаа вазирининг ўринбосари, полковник Ҳ.Қаршиев дунёда “COVID-19” пандемияси глобал тарқалган вазиятга қарамай тадбирга ташриф буюрганларга миннатдорчилик билдирди.

Шунингдек, ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар натижалари ва истиқболдаги лойиҳалар тўғрисидаги масалалар ҳар томонлама муҳимлигини алоҳида таъкидлади.
Илмий анжуманда Қуролли Кучлар ҳамда ИИВ академияси, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Божхона институтлари профессор-ўқитувчилари илмий маърузалар қилди. Қуролли Кучларимиз тизимида ёшларга ҳарбий билим бериб келаётган малакали устозлар ўз чиқишлари давомида Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган хорижий атташеларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди.
Тадбир якунида ҳарбий атташеларга эсдалик совғалари ва дипломлар топширилди.