
Ургутликлар азалдан Наврўзни халқ сайли сифатида табиат бағрида нишонлаб келишган. Бу байрам тадбирларида миллий халқ ўйинлари, спорт мусобақалари ўтказилган, анъана ва қадриятларимиз намойиш этилган.
Бу йилги Наврўз шодиёналари ҳам ана шу жиҳатлари билан унутилмас бўлди.
Байрам тадбирлари бир вақтнинг ўзида туманнинг уч ҳудудида - Ургут маданият ва истироҳат боғи, Мирзобоғлон-Чеп маҳалла маркази, Қоратепадаги Тешиктош маданий мерос объектида нишонланди.
Эрта тонгдан каттаю кичик бу масканларда жам бўлиб шарқона янги йилни кенг тантана қилди. Тумандаги корхона ва ташкилотлар, маҳаллалар, таълим муассасалари ўзларининг маданий дастурлари, миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари, урф-одат ва қадриятларини намойиш қилди.
Баҳорий таомлар тайёрланиб, элга улашилди.
Туман ҳокими Б.Жабборов ва фаоллар ургутликлар ва меҳмонларни Наврўз билан табриклади.
Кексалар янги деҳқончилик мавсуми баракали келишини тилаб дуолар қилди.
Ургутлик хонандалар, бадиий ва халқ жамоалари билан бирга пойтахтдан келган таниқли санъат ва маданият намоёндаларининг чиқишлари сайил иштирокчиларига завқ бағишлади.
Ургутдаги Наврўз сайллари кечга қадар давом этди.
<iframe width="1536" height="754" src="https://www.youtube.com/embed/yOAmeCk9aQQ" title="Ургутда Наврўз тоғлар бағрида нишонланди" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>
Ғолиб Ҳасанов, Нозимбек Мардонов (видео), ЎзА