Ургутда 8 минг ўринли масжид очилди
Ургут тумани Мерганча маҳалласида саховатпеша инсонлар кўмагида бунёд этилган янги марказий масжидни фойдаланишга топшириш маросими ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов, Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов иштирок этди ва туман аҳлини янги масжид билан табриклади.
Умумий майдони 1,06 гектар бўлган масжид икки қаватдан иборат. Бу ерда бир вақтнинг ўзида 8 мингга яқин намозхон ибодат қилиши имкониятига эга. Масжиднинг ўртасида 36 метр баландликда гумбаз қилинган. Бинонинг тўрт бурчагида 40 метр баландликдаги миноралар қурилган.
Бу ерда замонавий таҳоратхона, имом хатиб ва бошқа ходимлар учун барча қулайликларга эга маъмурий бино ҳам мавжуд.


Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА