Урганчда янги ишлаб чиқариш лойиҳасига старт берилди
Маҳсулотлар турини кўпайтириш орқали ички ва жаҳон бозорини сифатли маҳсулот билан таъминлаш мамлакат иқтисодиётида муҳим ўрин эгаллайди.
Урганч шаҳридаги “ARTON” компанияси томонидан умумий қиймати 12 миллион доллар бўлган, йилига 200 минг куб метр автоклав газобетон блоклари ишлаб чиқариш лойиҳасига старт берилди.
Қурилишда фойдаланиладиган ушбу маҳсулот Урганч шаҳридаги 4,7 гектар майдонда жойлашган. Лойиҳа қиймати 12 миллион АҚШ доллари. Янги иш ўринлари 200 тани ташкил этади. Ундаги замонавий ускуналар рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш имконини беради. Бу эса сифатли халқаро стандартларга жавоб берадиган маҳсулотлар тайёрлашга замин яратади. Эътиборлиси, маҳсулот ишлаб чиқаришда маҳаллий хомашёдан фойдаланилади.
[gallery-13642]
– Ушбу маҳсулот ғишт ўрнини босувчи, экологик тоза қурилиш ашёсидир, – дейди лойиҳа раҳбари Абдусалом Абидов. – Ҳозирги кунда дунёдаги ривожланган давлатларда бунёдкорлик ишларида ушбу маҳсулотдан кенг фойдаланилмоқда. Чунки, эртага ушбу материалдан қурилган бино эгалари энергияга кетадиган жуда катта миқдордаги маблағни, шу билан бирга қурувчилар ҳам қурилиш хомашёсини тежаши мумкин.
Автоклав газобетон блоклари ишлаб чиқаришга мўлжалланган ушбу заводда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ички бозорга ва четга ҳам экспорт қилиниши режалаштирилган.
Аҳмаджон Шокиров, Беҳзод Саидов(сурат), ЎзА мухбирлари.