Урганч – Тупроққалъа йўли бетонлаштирилмоқда
Хоразмда яна бир улкан лойиҳага қўл урилди. Воҳанинг транспорт инфратузилмасини замонавийлаштириш йўлида тарихий қадам ташланди.
Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида “Д213 – Урганч – Хонқа – Ҳазорасп – Амударё – А380” автомобиль йўлининг 84 км қисмини реконструкция қилиш лойиҳасига старт берилди.

Лойиҳа доирасида мавжуд икки тасмали асфальт-бетон йўл тўрт тасмали замонавий цемент-бетон йўлга айлантирилади.

Амударё устидан янги кўприк қурилади ҳамда 49 та мавжуд кўприк кенгайтирилади. Учта ер усти ва битта ер ости пиёдалар ўтиш йўлаклари барпо этилади.

Жумладан, Д213 йўлининг Тупроққалъа туманидан ўтган 10 км қисми янгиланади.


Ўтказилган тантанали маросимда Автомобиль йўллари қўмитаси раисининг ўринбосари О.Одилов, вилоят ҳокимининг ўринбосари С.Бекчанов, туман ҳокими А.Жималязов ҳамда маҳалла оқсоқоллари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Аҳмаджон Шокиров, ЎзА мухбири