ФОТОРЕПОРТАЖ
Урганч давлат университетида 2025/2026 ўқув йили учун алоҳида иқтидор талаб қилувчи кундузги таълим йўналишларига касбий (ижодий) имтиҳонларга старт берилди.
Абитуриентлар эрта тонгдан имтиҳонга шай ҳолда университетга ташриф буюрди. Қабул комиссияси аъзолари синовлар ҳақида батафсил маълумот берди.
Таъкидлаш жоиз, 2025/2026 ўқув йили учун касбий (ижодий) имтиҳонлар жорий йилнинг 7-13 июль кунлари, жами 15 та бакалавриат (кундузги) таълим йўналиши бўйича бўлиб ўтади. Мазкур имтиҳонларда иштирок этиш учун жами 815 нафар талабгор рўйхатдан ўтган.
[gallery-24192]
Беҳзодбек САИДОВ (сурат), ЎзА