ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманганда оташнафас шоир, драматург Усмон Носир таваллудининг 112 йиллиги муносабати билан “Унутмас мени боғим!” шиори остида маданий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбир шоирнинг ўлмас ижоди ва сермазмун ҳаётини ёдга олиш, унинг юксак бадиий меросини кенг оммага янада яқинлаштириш мақсадида ташкил этилди. Унда Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Мусохон Аппақов, шаҳар ҳокими Анвар Отахўжаев, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Зиёвиддин Мансуров, шунингдек, Усмон Носирнинг қариндошлари, ижодкорлар, талабалар иштирок этди. Улар шоир ҳаёти ва ижоди, матонати ва халқпарварлиги ҳақида тўлқинланиб сўзлади. Усмон Носир ўз асарларида Ватанга муҳаббат ва садоқат, келажакка бўлган ишонч ва ўз халқини севиш каби фазилатларни улуғлагани алоҳида таъкидланди.
[gallery-20357]
Тадбир давомида Усмон Носир ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилиб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирилди. Йиғилганлар эътиборига шоир ижодидан намуналар ўқилди, куй ва қўшиқлар ижро этилди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА