“Универсал”да каратэ-до бўйича Ўзбекистон кубоги ўтказилмоқда
Бугун 2 октябрь куни пойтахтимиздаги “Универсал” спорт мажмуасида ITKF каратэ-до бўйича Ўзбекистон кубоги баҳслари бошланди.
Ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида бўлиб ўтадиган кубок баҳслари жараёнида мамлакатимиздаги мавжуд спорт клубларида тарбияланаётган ёш каратэчилар 396 та медаллар жамланмаси учун баҳслашади, дейилади Sports.uz сайти хабарида.
Ўзбекистон кубоги беллашувлари натижасида сараланган терма жамоа аъзолари Халқаро анъанавий каратэ федерацияси томонидан жорий йилнинг 20-21 ноябрь кунлари Тошкентда ташкил этилиши кутилаётган қитъа чемпионатида қатнашади.
Мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари 3 октябрь куни аниқланади.
Т. Рўзиев, ЎзА