UNFPA маҳалла институти фаолиятини маъқуллайди
Пойтахтимизда бўлиб ўтган «Фуқаролик жамиятининг муҳим бўғини сифатида маҳалла институтининг оилаларни мустаҳкамлаш ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашдаги ўрни» мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференцияда БМТ Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Ю. Ю ҳам иштирок этиб, қуйидаги фикрларни билдирди:
– Ўзбек халқининг бойлиги бўлмиш Маҳалла институти мамлакатнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишида муҳим роль ўйнайди.
Маҳалла институти аҳолининг муаммоларини ҳал қилиш, одамларни қўллаб-қувватлашга беқиёс ҳисса қўшади.
Биз янгидан ташкил этилган Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига маҳалла институтига кўмаклашиш воситаси сифатида қараймиз.
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш масаласига катта эътибор берилмоқда. Маҳаллаларда «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» билан ишлаш бўйича янги тизим йўлга қўйилди.
Бу лойиҳалар манзилли чора-тадбирларни амалга оширишга имкон яратмоқда.
ЎзА