Умумтаълим мактаби ўқув йилига тайёр
Бухоро шаҳридаги 4-сонли немис тили фанига ихтисослаштирилган давлат умумтаьлим мактабида 1 минг 400 нафарга яқин ўқувчи таҳсил олмоқда. Янги 2022-2023 ўқув йилида яна 140 нафар ўқувчи мактабнинг 1-синфига қабул қилинди.
–Янги ўқув йилини кўтаринки кайфиятда бошлаш учун мактабимиз тайёр, –дейди мактаб директори ўринбосари Хонзода Амонова. – Барча синф хоналари, спорт зал, лабаратория хоналари ҳам дарс машғулотларини олиб бориш учун шай ҳолатга келтирилган. Янги ўқув йили ҳам олдинги ўқув йилидек ютуқларга бой бўлади, деган умиддамиз.
[gallery-8541]
Жорий йилда умумтаълим мактаби кўплаб ютуқларга эришди. Жумладан, 10-В синф ўқувчиси Абдуносир Усмонов немис тили фан олимпиадасининг Республика босқичида фахрли иштирок этди. Натижада Б1 сертификатини қўлга киритди.
Мактабнинг 9-А синф ўқувчиси Сабрина Каримова ҳам Гёте институти томонидан Б1 сертификатини, 11-В синф ўқувчиси Хабибулло Раджабов Б1 сертификатини, 8-А синф ўқувчиси Севинч Тошпўлатова А2 сертификатини қўлга киритди. Шунингдек, мактабнинг бир қанча ўқувчилари Германиянинг Пфорцхайм шаҳридаги ёзги лагерда ҳам ўқиб ҳам дам олиб қайтишди.
Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА