Андижонда умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолаш, миллий сертификат олиш учун тест имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда.

Кейинги йилларда мамлакатимиз таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида нафақат ўқитувчилар, балки абитурентлар ва бошқа талабгорларнинг умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолаш, миллий сертификат олиш бўйича тест имтиҳонлари ўтказилиши жорий этилди.

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 октябрдаги “Умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизимини жорий этиш тўғрисида“қарорига асосан, умумтаълим фанларидан миллий сертификат имтиҳонларига талабгорларни рўйхатга олиш Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz сайти) орқали амалга оширилади, – дейди Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги Андижон вилоят бўлими бош мутахассиси Рустамжон Азимов. – Талабгорларга 10 фоизли чегирма берилади. Яъни имтиҳонда қатнашиш учун улар БҲМнинг 1,5 баробари ёки 459 минг сўм миқдорида тўловни амалга оширади. 

[gallery-20183]

Шунингдек, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга 50 фоиз чегирма қўлланилади. Яъни улар томонидан 229 минг 500 сўм тўлов амалга оширилади. 

Тест натижалари халқаро методика – “Rash” модели асосида ҳисобланади ва баҳоланади.

Иштирокчиларга олган балларидан келиб чиқиб, А+, В+, С+ ва С даражадаги сертификатлар берилади. Белгиланган тартибга кўра, А+ ва А даражали сертификат олган талабгорларга олий ўқув юртлари бакалавр йўналишига кириш тест синовларида сертификат олган фанидан энг юқори балл берилади. 

Тест синовининг биринчи кунида она тили ва адабиёти фанидан талабгорларнинг билимлари синовдан ўтказилди. 

Умумтаълим фанлари бўйича миллий сертификат олиш ва тест синовларида қатнашиш учун вилоятда 1 минг 687 нафар талабгор рўйхатдан ўтган.

Ф. Убайдуллаев, З. Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Умумтаълим фанлари бўйича билимлар синовдан ўтказилмоқда