Умиджон полвон Осиё чемпионлиги учун гиламга чиқади
Қирғизистонда спорт курашлари бўйича катталар ўртасида давом этаётган Осиё чемпионатида эркин кураш бўйича беллашувлар бўлиб ўтди.
Қувонарлиси, унда илк беллашувлар якунига кўра, вазни 65 килограмм бўлган полвонлар орасида ҳамюртимиз Умиджон Жалолов финал босқичига йўл олиб, олтин медаль учун ҳиндистонлик Сужетга қарши беллашадиган бўлди.
Шунингдек, бронза медаль учун 70 килограммгача вазнда Шаҳзодбек Ярашев, вазни -79 килограмм бўлган Разамбек Жамалов ва 97 килограммгача вазнга эга бўлган Шерзод Поёнов каби полвонларимиз гиламга чиқади.
Чемпионатнинг саралаш баҳсларида 5 нафар эркин курашчимиз қуйидаги рақибларига қарши баҳс олиб боради.
-61 кг: Ғуломжон Абдуллаев – Ванхао Жоу (Хитой);
-74 кг: Бегижон Қўлдошев – Батукинггеле (Хитой);
-86 кг: Бобур Исломов – Мукул Даҳия (Ҳиндистон);
-92 кг: Садриддин Даминжонов – Бат Ердене (Мўғулистон);
-125 кг: Ҳасанбой Раҳимов 1/4 финалга йўл олгани боис рақиби энди аниқ бўлади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА