Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида дзюдо бўйича "Катта дубулға" туркумига кирувчи нуфузли турнирда ҳамюртимиз Умар Бозоров финал беллашувида иштирок этди.
Умар полвон вазни -90 кг. бўлган дзюдочилар ўртасида финалга қадар ўтган беллашувларнинг барчасида муваффақиятли иштирок этиб, сўнгги ҳал қилувчи баҳсда япониялик Рику Окадага имкониятни бой бериб қўйди ва кумуш медаль ҳамда 700 рейтинг очкоси билан тақдирланди.

Дарвоқе, Умар Бозоров жорий йилнинг март ойида Грузиянинг Тбилиси шаҳрида ўтган "Катта дубулға" турнирида олтин медалга эга чиққан эди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақада бундан аввал ҳамюртимиз Абдураҳим Нутфуллоев вазни 66 килограммгача бўлган дзюдочилар ўртасида тўқнаш келган барча рақибларни мағлуб этган ҳолда олтин медалга сазовор бўлди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА