«Ипак йўли дурдонаси» Тошкент халқаро кинофестивали доирасида пойтахтимиздаги Адиблар хиёбонида Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф ҳақидаги «Улуғимсан, Ватаним!» ҳужжатли фильми кенг жамоатчиликка намойиш этилди.

Картина Кинематография агентлиги буюртмасига биноан «Ижод студияси» томонидан тасвирга олинган.

Ҳужжатли фильм намойиши олдидан шоир ҳайкали пойига гуллар қўйилди, шеърлари ёддан ўқилди. Қўшиқлар куйланди. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти раҳбарияти томонидан муассасада шоир меросини абадийлаштириш борасида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Фильмда шоирнинг қисқа, бироқ мазмунли умри, ҳаёти давомида дуч келган қийинчиликлар, ютуқлар сарҳисоб қилинган.

Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф ҳаёти ва ижодига бағишланган фильмда таниқли ижодкорларнинг интервьюлари ва хотираномалари ўрин олган. Шунингдек, шоирнинг шартли образи орқали ижодий кайфияти, изтироблари, ёзиш жараёнлари манзараси ёритилади. Муҳаммад Юсуф туғилиб ўсган қишлоқ, болалиги, 1970-1990 йиллардаги адиблар анжуманлари, газета ва журналларда чоп этилган шеърлари, шоир иштирокидаги видео хроникал тасвирлардан унумли фойдаланилган.Шоир ўқиган шеърлар, адабиёт ҳақидаги мулоҳазалари картинани янада бойитган.

– Мамлакатимиз раҳбари имзолаган муҳим ҳужжат ва кўрсатмаларга асосан Адиблар хиёбонида ҳайкаллари ўрнатилган 24 нафар шоир, ёзувчи ва адабиётшунослар ҳақида ҳужжатли фильмлар суратга олиш ишларига масъулият билан ёндашилди,– дейди Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги ҳузуридаги Маънавият ва маърифат маркази директори ўринбосари Фозилбек Фарҳодов. – Сентябрь ойи мобайнида хиёбондаги намойишлар якунланади. Фильмларни телевидение орқали ҳам эфирга узатиш йўлга қўйилган. Йил давомида ҳар бир ҳужжатли фильмни такроран эфирга узатиш кўзда тутилган. Шунингдек, ҳар бир таълим муассасаларига ушбу картиналарни тақдим этиш, тарқатиш ниятидамиз. Ижодкорларнинг бой маънавий меросини абадийлаштириш мақсадида қилинган ишлар ўз самарасини бермоқда. Намойиши ўтказилган Муҳаммад Юсуф ҳаёт йўли акс этган картинада ҳам шоир ҳақида дарсликларга, манбаларга кирмай қолган маълумотларни учратиш мумкин. Аҳамиятлиси, шоирнинг ҳали ҳеч қаерда эълон қилинмаган суратлари, видео тасвирлари ҳам картинадан ўрин олган.

Фильм сценарийсини Иқбол Мирзо, Достон Ҳожиматов ва Дилшод Саломовлар ёзган. Режиссёр Иқбол Мелиқўзиев, постановкачи оператор Рихсибек Шермуҳаммедов.

Д. Маматова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Улуғимсан, Ватаним!»