Бугунги кунда барча соҳаларда ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Жумладан, энергетика тизимида ҳам. Бундан мақсад аҳоли ва истеъмолчилар талабини қондиришдир.

Тўғри, ҳозир кунлар совуқ. Таъминотда узилишлар бўляпти. Лекин муаммоларни ўз вақтида бартараф этишга ҳаракат қилаяпмиз. Кейинги йилларда 7 миллион 400 минг дона замонавий ҳисоблагич аҳоли хонадонларига бепул ўрнатиб берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 октябрдаги “Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида АСКУЭ тизими талабларига мос келувчи ҳисоблагичлар ўрнатишдан мақсад ҳам халқимиз манфаатини ҳимоя қилиш ва уларга қулай шароит яратишдир.

“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти электр энергияни истеъмолчиларга тақсимловчи ва сотувчи ҳудудий электр тармоқлари корхоналарини бошқаради. 2020 йил 1 октябрь ҳолатига, жамият тасарруфидаги 14 та ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ҳамда 230 та туман ва шаҳар электр таъминоти корхонаси томонидан 35-110 кВ кучланишга эга 1 минг 623 та нимстанция, 82 минг 591 та трансформатор пункти ва 252,2 минг километр узунликдаги электр узатиш тармоқлари орқали истеъмолчиларга электр энергияси етказиб берилмоқда.

Ўз-ўзидан шундай савол туғилади: нима учун АСКУЭ тизимини жорий этиш керак? Жавоб шуки, таъминотчи ва истеъмолчи ўртасида ҳаққоний муносабат ўрнатилади. Бу ерда таниш-билиш бўлмайди, тўлов ўз вақтида бажарилади.

Ноябрь ойининг охирги ўн кунида ташкилотимизга 50 мингдан ортиқ телефон орқали мурожаат бўлди. 25 минг нафардан иборат жамоамиз кечаю кундуз мавжуд муаммоларни бартараф этиш билан банд. Пандемия шароити – апрелдан август ойигача истеъмолчиларни узлуксиз электр энергия билан таъминладик. Улар орасида қанча қарздорлар бор. Уч йилдан буён қарзини тўламаган фуқароларимиз нима дер экан? Қарс икки қўлдан чиқади, деган пурмаъно мақолимизни ҳам унутмайлик. Қўлингиздаги телефоннинг пули тугаса, дарров тўловни амалга оширасизу, электр энергияга келса, йиллар ўтса ҳамки, бефарқ бўлаверасизми?!

Тўғри, камчиликлар учун ҳурматли истеъмолчиларимиз ва халқимиздан узр сўраймиз. Камчиликларимизни тан оламиз ва уларни бартараф этиш учун соҳада модернизация ишларини олиб боряпмиз.

Бугунги кун ҳолатига республика бўйича жами 4 миллион 765 минг 255 нафар ёки 64 фоиз истеъмолчиларга АСКУЭ тизими талабларига мос келувчи ҳисоблагичлар ўрнатилди. Ушбу ҳисоблагич ўрнатилган истеъмолчиларнинг қарийб 2,5 миллион нафари ёки 51 фоизи биллинг тизимига уланди.

Электр энергияси истеъмолчиларига АСКУЭ тизимини жорий этишдан асосий мақсад, истеъмолчи ва таъминотчи ўртасидаги шаффофликни таъминлаш, етказиб берилган электр энергияси учун ҳисоб-китобларга аниқлик киритиш, тўлов интизомини мустаҳкамлаш, электр энергиясини тақсимлашда ҳар бир истеъмолчи ва трансформатор пункти кесимида керакли маълумотларни олиш ва таҳлил қилиб боришдир. Ушбу олинган маълумотлар асосида модернизация ишларини амалга ошириб бориш имконияти яратилади.

Бундан ташқари, ушбу тизим орқали истеъмолчиларнинг ҳисоблагичларига ташқаридан аралашувлар, ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг олди олинишига эришилади. Амалга оширилган таҳлилларимиз шуни кўрсатмоқдаки, аксарият истеъмолчиларимиз охирги ўчириш чорасини кўрилмагунига қадар фойдаланган электр энергияси учун тўловларни амалга оширмайди. Масалан, фойдаланган электр энергияси учун бир йилдан ортиқ давр мобайнида тўловларни амалга оширмаган истеъмолчилар сони 903 305 нафарни ташкил этиб, шундан қарздорлиги мавжудлари 573 655 нафар. Уч йилдан ортиқ давр мобайнида тўлов амалга оширмаган истеъмолчилар сони 361 185 нафарни, шундан қарздорлари 283 489 нафарни ташкил этмоқда.

Уч йилдан буён умуман тўловларни амалга оширмаган қарздор истеъмолчилар Самарқанд вилоятида 46 158, Тошкент вилоятида 45 685, Фарғона вилоятида 28 770 ва Андижон вилоятида 26 867 нафарни ташкил этаётганлигини таъкидлашимиз лозим.

Шу билан бирга, истеъмолчиларнинг қарздорликлари бўйича ўтказилган таҳлилларга кўра, бугунги кун ҳолатига қарздорлиги юқори бўлган яъни 1 миллион сўмдан 3 миллион сўмгача бўлган қарздор аҳоли истеъмолчилари сони 157 839, 3 миллион сўмдан 5 миллион сўмгача 14 890 ва 10 миллион сўмдан юқориси 5 199 нафардир.

Кўп ҳолатларда қарздорлиги мавжуд истеъмолчилар тармоқдан ажратилганда улар томонидан ўзбошимчалик билан қайта уланиб олиш ҳолатлари мавжуд эди. АСКУЭ тизими айнан шу муаммоларнинг ечимидир.

Шуни алоҳида таъкидлашни истаймизки, биз электр энергиянинг узилишидан эмас, аксинча, унинг сотилишидан манфаатдормиз. Қарздорликларнинг юқори миқдорларда сақланиб қолиниши эса соҳага салбий таъсир қилади.

Улуғбек МУСТАФОЕВ,

“Ҳудудий электр тармоқлари”

акциядорлик жамияти

бошқаруви раиси.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Улуғбек Мустафоев: "Биз электр энергиянинг узилишидан эмас, аксинча, унинг сотилишидан манфаатдормиз”