“Куч – бирликда!” деган нақл халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган. Юрт бошига келган хавф эса ҳеч қачон ёлғиз даф этилмайди, уни биргаликда жипслашиб енгиш мумкин.

Бугун халқимиз коронавирус инфекциясига қарши матонат билан курашиб, ундан ҳимояланиш учун зарур чораларни кўрмоқда. Хўш, кўринмас касалликдан қандай ўзимизни, атрофимиздагилар ва халқимизни асраймиз?

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассислари томонидан пандемияга қарши курашнинг ягона ва самарали усули бу – вакцинация, дея қайд этилмоқда.

Анча вақт илгари юртимизда вакцина синовлари ўтказилиб, шунга мувофиқ ҳудудимиз шароитига мослашган, коронавирус штампларига қарши самаралиси танланган эди. Шу муносабат билан ўтказилган тадқиқот ишларида 5 минг нафар кўнгилли эмас, балки 9 минг нафар кўнгилли иштирок этишгани ҳам фикримизни тасдиқлайди. Яна бир томони, бу ислоҳотлар мамлакатимизда фуқароларнинг соғлиғи ва саломатлиги қай даражада муҳим эканини кўрсатади.

Ҳақиқатан, ёши улуғлар фарзандлар учун доим қайғуради, соғлиғи-саломатлигини бир лаҳза бўлсин, хаёлидан чиқармайди. Аслида, азалдан бирор хавф келса, кўпни кўрган кексалар фикрига қулоқ тутилиши, кексаларнинг йўл-йўриғи асосида эртанги кунга ҳозирланиши сабаби ҳам шундадир. Шу тобда биз, нуронийларнинг фикру зикримиз коронавирус инфекциясидан сиз азиз юртдошларимиз, ота-оналар, фарзандларимиз — ўқил-қизларимизни қандаймиз асраймиз, деган ўй билан банд.

Ҳақиқатан, ушбу касалликка қарши курашда дастлаб кўпроқ ниқоб тақиш, қўлни тез-тез ювиш, тоза ҳавода айланиш, қўл бериб кўришмаслик, гавжум жойларга бормаслик кабиларга аҳамият қаратганимиз рост. Албатта, айрим кишилар карантин қоидаларига тўла амал қилмай қўйганидан, касалликнинг яна авж олишига сабабчи бўлиб қолдик ва қолмоқдамиз. Ҳеч қачон унутмайлик — биз ҳали карантин қоидаларидан воз кечганимиз йўқ. Унга тўла амал қилиш ҳам ўзимиз, ҳам атрофдагилар, ҳам халқимизни касалликдан асрашда муҳим эканини бир лаҳза бўлса-да, унутишга ва бепарволикка берилишга ҳаққимиз йўқ.

Бинобарин, бугун чекка ҳудудларгача коронавирус инфекциясига қарши аҳолини эмлаш тадбирлари ташкил этилгани ҳам ижтимоий тармоқлар, газета ва журналларда, телевидение орқали кўрсатилмоқда. Ўз соғлиғига бефарқ бўлмаганлар тезда эмланиб, одамларни ҳам эмланиш жараёнига жалб қилмоқда. Аммо орамизда калта ўйловчи, ўз соғлиғига бефарқ, бировларнинг миш-мишларига таяниб, фикр юритувчи одамлар ҳам бор. Бугун ўшандай кишиларнинг уйдирмасига ишониб, ўзини вакцинация жараёнидан четга олаётган, керак бўлса, атрофдагиларни ҳам шунга ундаётганларнинг ёлғон қутқусига учаётганлар ҳам йўқ эмас. Айтмоқчи бўлганимиз, одамлар илгари ўз соғлиғи тўғрисида қайғурса, бугун барча халқимиз соғлиғи тўғрисида қайғураётган бир пайтда турли уйдирма, ёлғон-яшиқларга аҳамият бермай, барча-барчани эмланишга ундаш шарт.

13 июль ҳолатига Ўзбекистонда коронавирусга қарши тўлиқ эмланган фуқаролар 938 минг 529 нафарни ташкил қилмоқда. Ўзбекистон аҳолисининг сони 34 млн 860 минг 170 нафар экан, демак, ҳали бу борада дадил ва қатъий қадамлар ташланиши шарт.

Ўтган йилнинг ноябрь ойида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Ботиржон Қурбонов 2021 йилнинг июнгача мамлакат аҳолисининг 60 фоизигачасини эмлаш режалаштираётганини маълум қилган эди. Мана вакцина олиш бошланганига ҳам талай вақт бўлди, аммо фуқароларнинг эмлаш жараёни суст кечмоқда. Бунинг учун ким айбдор, албатта ўзимиз.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, 13 июлга қадар Исроилда 55,87 фоиз, АҚШда 48,70 фоиз, Туркияда 20,98 фоиз, Россияда 13,06 фоиз аҳоли коронавирусга қарши тўлиқ эмланган.

Шу пайтга қадар коронавирус инфекциясига қарши эмланган орасида Малик Бузруков, Фазлиддин Маннонов, Толиб Сайдуллаев, Искандар Ҳаитов, Абдурашид Тўлаганов, Миразиз Жалолов, Комил Дўстмуҳаммедов сингари отахонлар алоҳида жонбозлик кўрсатишди. Шунингдек, Эркин Турсунов, Абдукарим Усмонхўжаев, Ботир Тошхўжаев, Муҳаммаджон Зуфаров, Дилбар Ғуломова, Хосият Ёқубжонова, Азиз Тўраев каби фидойиларимиз вакцинация тарғиботи тадбирларида фаоллик кўрсатаётганидан мамнунмиз.

Биз ҳам миллат генофондини сақлаш, аҳолининг саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом миллат ва авлодни тарбиялаш муҳим вазифага айланган даврда тезда қатъият ва шараф билан эмланиш жараёнида иштирок этайлик.

Халқ бирлашса қудратли бўлади. Бугунгача қайси миллат бирлашган бўлса, ёвни енгиб, музаффар бўлган. Биз ҳам кўринмас ёвга қарши курашда бирлашиб, тезда коронавирус инфекциясига қарши вакцина олиб, ҳам ўзимизнинг, ҳам атрофимиздагиларнинг, ҳам халқимизнинг соғлиқ-саломатлигини таъминлайлик. Зотан, сиҳат-саломатлик мустаҳкам экан, оилаларимизда, юртимизда тинчлик, хотиржамлик ва фаровонлик барқарордир.

Содиқжон Турдиев,
Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш
“Нуроний” жамғармаси Бошқаруви раиси 

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Улуғ халқнинг бирлашиши