English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Улуғ Навоийга эҳтиром (+видео)

Фарғона шаҳрида мутафаккир, давлат арбоби ва мумтоз адабиётнинг буюк намоёндаси Алишер Навоий таваллудининг 585 йиллиги муносабати билан кенг қамровли маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Унда Фарғона вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, таниқли олим, адабиётшунос, шоир ва ёзувчилар, маданият ва санъат соҳаси вакиллари, жамоатчилик фаоллари ҳамда ёшлар иштирок этди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ўз сўзида Алишер Навоийни ўрганиш, тарғиб қилиш ва ёш авлод онгига сингдириш давлат даражасига кўтарилганига урғу берди. Навоий асарлари бугунги кунда маънавий ҳаётни бойитиб, ёшларни ватанпарварлик, миллий ғоя ва юксак ахлоқ руҳида тарбиялашда катта дастуриламал бўлиб хизмат қилишини айтди.

[gallery-27552]

Сўзга чиққанлар Алишер Навоийнинг ўзбек тили ва шеърияти, миллий давлатчилик ва маънавият тарихида тутган беқиёс ўрни ҳақида гапирдилар. Таъкидланганидек, Навоий ўзининг бой адабий мероси билан туркий тилнинг нуфузини юксалтирган, инсонпарварлик ва маърифат ғояларини жамият ҳаётига сингдирган улуғ зотдир.

Тадбир давомида олим ва шоирлар Навоий ижодининг фалсафий моҳияти,  ғазалларидаги мужассам ишқ, садоқат, инсон қадри ва ҳаётига оид ғоялар ҳақида фикр юритдилар. Буюк шоир ғазалларидан намуналар ўқилди, улар асосида яратилган мумтоз куйлар ижро этилди.  

Анжуманда Фарғона шаҳри марказидаги Алишер Навоий ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйиб, буюк мутафаккир хотирасига эҳтиром кўрсатилди.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/eL3CddcBO08" title="Ulug‘ Navoiyga ehtirom" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳаммаджон Обидов, Элёр Олимов( видео, сурат), ЎзА