Улоқ-кўпкари турнирида энг муносиблар ғолиб бўлади
Термизда Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлатларининг олтита жамоаси иштирокида ўтказилаётган халқаро улоқ-кўпкари турнирининг ярим финал ҳамда финал ўйинлари жуфтликлари маълум бўлди.
Президентимизнинг 2021 йил 5 августдаги “Сурхондарё вилоятида қорабайир зотли отларни етиштириш ва оммалаштириш ҳамда от спорти турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ўтказилаётган беллашув Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон улоқ-кўпкари федерацияси ҳамда вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган.

Айни пайтда майдонда “Ўзбекистон 1” ва Қорабайир отлари маҳорат мактаби жамоалари ярим финал баҳсида учинчи ўрин учун ўзаро беллашмоқда.

Учинчи ўрин беллашуви якунлангач, финал ўйинида Қозоғистон ва Қирғизистон жамоалари турнир ғолиблиги учун майдонга тушади.

Халқаро турнирда биринчи ўринни эгаллаган жамоа 100 миллион, иккинчи ўринни қўлга киритган чавандозлар 75 миллион ва учинчи ўрин соҳиблари 50 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланади. Шунингдек, қатор номинациялар ғолибларини турнир ташкилотчиларининг қимматбаҳо совғалари ҳам кутмоқда.
Мусобақа қизғин баҳслар билан давом этмоқда.
Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ,
ЎзА мухбири