Қора денгиздаги сулҳ битимини муҳокама қилиш Украина можаросини ҳал қилиш жараёнидаги энг осон қадам бўлди, лекин кейинги одимлар бироз қийинроқ бўлади, деди АҚШ президентининг махсус вакили Кейт Келлогг “Fox News” телеканалига берган интервьюсида.

Унинг сўзларига кўра, ҳеч бир томон якуний келишувдан тўлиқ қониқмайди. 

– Иккала томон ҳам хоҳлаган нарсасига эриша олмайди, -деди у. – Ҳудудий масалаларни муҳокама қилиш, айниқса, улар устидан амалдаги ва ҳуқуқий назорат ўртасидаги фарқ туфайли қийин бўлади. 

Хорижий ОАВда айтилишича, Қўшма Штатлар Россия ва Украина талабларини баҳоламоқда ва муҳим қарорлар қабул қилиш учун ҳужжатларни президент Дональд Трампга тақдим этади. 

С.Раҳимов, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Украинадаги низони ҳал қилишнинг энг қийин қисми маълум қилинди