Украин дипломатлари навбатдаги норманд форматидаги саммитни ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда
Германия, Россия, Украина ва Франция давлат раҳбарлари аслида бундан тўрт ой олдин Берлинда йиғилишлари керак эди.
Украина президенти Владимир Зеленский украин дипломатлари Донбасс масаласини муҳокама қилиш учун навбатдаги норманд форматидаги саммитни ташкиллаштиришда фаол ҳаракат қилишаётганини айтди.
Германия, Россия, Украина ва Франция давлат раҳбарлари аслида бундан тўрт ой олдин Берлинда йиғилишлари керак эди.
“rosbalt.ru” хабарига кўра, жорий ҳафтада сиёсий маслаҳатчиларнинг музокаралари бўлиши кўзда тутилмоқда.
"Биз мазкур саммитнинг имкон қадар тез муддатда ўтказилишини кутамиз ва бу мақсадларимиз йўлида муҳим қадам бўлади", деди Зеленский Олий радага мурожаатида.