УЕФА Миллатлар лигасининг совриндорлари бир кунда аниқланади
Хабарингиз бор, УЕФА Миллатлар лигасининг ҳал қилувчи финал баҳсида Испания – Франция терма жамоалари ўзаро рақобатлашади. Шунингдек, мусобақанинг учинчи ўрни учун Италия ва Бельгия жамоалари ўртасида баҳс бўлиб ўтади.
Мусобақа ташкилотчилари томонидан ҳар иккала учрашув бир кунда бўлиб ўтади. Унга кўра, Италия ва Бельгия жамоалари баҳси Турин шаҳридаги “Allianz Stadium”да, Испания ҳамда Франция термалари ўртасидаги ўйин Милан шаҳридаги “San siro” стадионида бўлиб ўтади.
Шундай қилиб, 10 октябрь куни соат 18:00да Италия ҳамда Бельгия, 23:45да Испания – Франция иштирокида турнирнинг ҳал қилувчи ўйини бўлиб ўтади. Мазкур учрашувлар Тошкент вақти билан бошланади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА