Барчамиз севиб томоша қиладиган “Абдуллажон” кинокомедиясида улкан сабзавотларни кўрганда, чиндан ҳам шундай ўлчамдаги маҳсулотлар бўлармикан, дея ҳайратланганмиз.

Шитоб билан ўзгариб бораётган глобаллашган замонамизда кўз кўриб, қулоқ эшитмаган мўъжизалар ҳам бўларкан. Наманган вилоятининг Учқўрғон туманидаги “Пахтачи” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида етиштирилган гигант ошқовоқлар бунга яққол мисол.

Сабзавотларни ҳавас ва меҳр ила парваришлаган 65 ёшли Азимжон ота Қўчқоров хонадони аъзолари ёз фасли аввалида Россиядан келтирилган бу ноёб ўсимлик уруғини экишган эди. Эътиборлиси, томорқанинг бир четига қадалган 10 та уруғдан саккизтаси униб чиқди. Бугунга келиб пишиб етилган кузги неъмат ҳосили ўз натижасини берди. Узиб олинган ошқовоқларнинг оддийси 27 килограммдан, улкан пишиб етилгани 71 килограммгача тош босади.

Чинакамига деҳқончилик мўъжизаси билан донғи бутун вилоятга етган довруқ қозонган оила катта ҳажмдаги ошқовоқларни қариндош-уруғ, маҳалла куй ва яқинларга эҳсон тариқасида тарқатди. Деҳқончиликда катта тажриба тўплаган хонадон соҳиблари юртимиз тупроғини ёқтириб қолган ушбу экинни оммалаштириб, оилавий бизнеснинг асосий турига айлантиришни ният қилган.

Оқилхон Дадабоев,

ЎзА мухбири

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Учқўрғонда 71 килогача тош босадиган ошқовоқлар пишди