ФОТОРЕПОРТАЖ

Юртимизда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Буни Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида ички туризм, эко туризм, агротуризм ва гастрономик туризм соҳалари ривожида ҳам кўриш мумкин.

Давлатобод туманида истиқомат қилувчи турли миллат вакилларидан иборат бир гуруҳ сайёҳ куни кеча Учқўрғонга саёҳат қилди. 

Даставвал меҳмонлар Нодира кўчасидаги лолазорда табиатнинг нафис қирмизи гўзаллигини томоша қилиб, эстетик завқ олди. 

[gallery-22830]

Ички туризм имкониятлари билан танишувнинг кейинги манзили “Uztex” корхонаси бўлди. Бу ерда сайёҳлар корхона иш фаолияти билан танишиб, ишлаб чиқариш жараёнлари ҳақида кенг маълумот олди.

Меҳмонлар шунингдек, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги замонавий тенденциялар намоён бўлган қулупнай ва голубика плантацияларини кўздан кечирди.

Маҳаллий ошхона мазали форель балиқлари билан айниқса, меҳмонларга хуш ёқди. Шу билан бирга, Норин дарёси ва Катта Фарғона канали ҳудудининг гўзал табиати барчага яхши кайфият улашди.

Диаметри 30 метр бўлган ҳаво шарига чиқиш туристларга ўзгача адреналин ва туризмнинг янги қирраларини янгидан ҳис қилиш имконини берди.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА 

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Учқўрғон туманига саёҳат