Учқўрғон тумани туризм масканига айланади
Наманган вилоятида туризмни ривожлантириш Концепцияси доирасида Учқўрғон тумани туристик салоҳиятини оширишга қаратилган қатор йирик лойиҳалар амалга оширилади.
Хусусан, Норин дарёси бўйида “Мустақиллик” гастрономик туризм кўчасини барпо этиш, Чек маҳалласидан ўтган йўлнинг дарё томонига савдо, маиший хизмат кўрсатиш, дам олиш объектларини барпо этиш ва шу орқали 80 та янги иш ўрни яратиш кўзда тутилган. Мазкур лойиҳа қиймати 4,8 миллиард сўмни ташкил этади.
[gallery-282]
Йўлнинг иккинчи томонида эса кўп қаватли уйлар қурилиб, ушбу уйларнинг биринчи қаватида ресторан, кафе ва дўконлар фаолияти йўлга қўйилади.
Туман марказидаги ҳалқа йўли, хиёбонларнинг ландшафт дизайни, туристик жозибадорлигини ошириш мақсадида эса 600 миллион сўмлик ободонлаштириш ишларини бажариш режалаштирилган.
Шунингдек, Норин дарё ёқасидаги картинг майдони ёнига икки қаватли замонавий меҳмонхона барпо этилади.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА