Учқудуқнинг мазали нонлари
Навоий вилояти Учқудуқ туманидаги “Учқудуқ иссиқ нон” хусусий корхонасида тайёрланаётган йигирмадан ортиқ турдаги нон ва нон маҳсулотлари истеъмолчиларга манзур бўлмоқда.
Навоий вилояти Учқудуқ туманидаги “Учқудуқ иссиқ нон” хусусий корхонасида тайёрланаётган йигирмадан ортиқ турдаги нон ва нон маҳсулотлари истеъмолчиларга манзур бўлмоқда.—Икки йил олдин касб-ҳунар коллежини битиргач, уч томонлама шартнома асосида мазкур корхонага ишга қабул қилиндим. Биз пишираётган иссиқ нонларга буюртмалар кўп. Аҳоли дастурхонига мана шундай тансиқ неъмат етказиб бераётганимиздан мамнунман, - дейди корхона ишчиси Рухшона Муҳаммадиева.