Жиззах вилояти ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида воҳанинг турли ҳудудларида 3 нафар шахс кучли таъсир қилувичи психотроп ва наркотик моддалар билан қўлга олинди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида Жиззах шаҳрида яшовчи Примқул Эримқулов (исм-шарифлар ўзгартирилган) 28 дона кучли таъсир қилувчи психотроп модда билан Ғаллаорол туманидаги “Сангзор-15” ЙПХ масканида ашёвий далил билан қўлга олинди. 

Иккинчи тезкор тадбир Шароф Рашидов туманида амалга оширилиб, ушбу тадбир жараёнида шу туманда истиқомат қилувчи Беғамбек Олғирбеков бошқарувидаги ва унга тегишли бўлган “Lasеtti” русумли автомашина тўхтатилиб, кўздан кечирилганида, 56 (ампула) дона кучли таъсир қилувчи дори воситаси борлиги аниқланди. 

Шунингдек, Бахмал туманида ўтказилган тадбирда эса, шу ҳудудда яшовчи Илкашбой Желкашбоев 509 грамм наркотик моддани Тошкент вилояти Бўка тумани ҳудудидаги яширин жойдан олиб, Жиззах вилоятига келтираётган вақтда қўлга олинди. 

Ҳар учала ҳолатда кучли таъсир қилувчи ушбу дори воситалари ва гиёҳвандлик моддаси ашёвий далил сифатида олиб қўйилган. 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

А.Қаюмов, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Уч нафар шахс психотроп ва наркотик моддалар билан қўлга олинди