Аввал хабар берганимиздек, Гимнастика бўйича республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари болалар-ўсмирлар спорт мактабида кикбоксинг бўйича жаҳон кубоги бўлиб ўтмоқда.

Юртимизда иккинчи бор ўтказилаётган жаҳон кубоги мусобақаси мамлакатимиз спорт тарихида муҳим воқеа эканлиги барчамизга аён. Нуфузли турнирда 50 дан ортиқ давлатдан ташриф буюрган 3 мингдан зиёд спортчи ва чет эллик делегация аъзолари юксак шараф учун баҳс олиб бормоқдалар.

Мазкур турнир Ўзбекистон кикбоксинг ассоциацияси ва Бутунжаҳон кикбоксинг федерацияси (ВАКО) ҳамкорлигида ташкил этилганлиги диққатга молик. Мусобақада турли вазн тоифалари ва йўналишларда (татами ва ринг бўйича) энг кучли спортчилар ўз маҳоратини намоён этмоқда.

[gallery-25696]

Мусобақани ўтказишдан асосий мақсад кикбоксинг спортининг халқаро миқёсдаги оммалашувига ҳисса қўшиш, ёш спортчиларга тажриба алмашиш ва ўз маҳоратини намойиш этиш имконини бериш, Ўзбекистоннинг халқаро спорт майдонидаги нуфузини янада мустаҳкамлашдир.

Турнир жорий йилнинг ноябрь ойида Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтадиган катталар ўртасидаги жаҳон кубогига тайёргарлик  босқичи ҳам ўтайди.

Жаҳон кубоги  баҳслари 12 октябрга қадар давом этади.

ЎзА фотомухбири

Муҳаммад АМИН олган суратлар.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Уч мингдан зиёд спортчи иштирок этаётган турнирдан фоторепортаж