Сирдарё вилояти Мажбурий ижро бюроси Боёвут тумани бўлимига фуқаролик ишлари бўйича Боёвут туманлараро судининг 2021 йил 26 мартдаги ижро варақасига асосан, қарздор М.М.дан ундирувчи Ш.Ж. фойдасига 2014, 2017, 2018 йилларда туғилган уч нафар вояга етмаган фарзандлари моддий таъминоти учун ҳар ой жами даромадининг 1/2 қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисида ижро ҳужжати келиб тушган эди.

– Алимент тўловлари ойма-ой тўлаб келинган бўлсада, давлат ижрочилари томонидан эр-хотин ўртасида кенг тушунтириш ишлари олиб борилгач, ёш оила яна биргаликда тотув бўлиб яшашга келишди, – дейди Бюронинг Боёвут тумани бўлими давлат ижрочиси Бекзод Ибрагимов. –Натижада ёш оила қайта тикланди. Ҳозирда улар аҳил оила бўлиб, гиналарни унутиб, фарзандларини тарбияламоқда. Ундирувчининг ижро ҳужжатини ижросиз қайтариш ҳақидаги мурожаатига асосан ижро ҳужжати тегишли тартибда қайтарилди.

Мажбурий ижро бюроси туман бўлими ходимлари бундай эзгу, хайрли тадбирларни давом эттирмоқда.

Шуҳрат Суяров, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Уч фарзандли оила қайта тикланди