Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига бағишланган тадбир –“Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди.

Давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, депутатлар, меҳнат фахрийлари, олимлар, профессор-ўқитувчилар, ёшлар ва журналистлар иштирок этган тадбир аввалида “Шарқ аёли” халқаро аёллар жамоат фонди ҳамда “Мозий навоси” киностудияси ҳамкорлигида тайёрланган “Ибратли умр” ҳужжатли фильмининг намойиши бўлди. Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти мониторинг ва ички назорат бўлимининг бошлиғи, техника фанлари номзоди, доцент Абдусаттор Абдуғаффоровнинг “Ташаббускор олима аёл” номли китобининг тақдимоти ўтказилди. Мазкур китобда Тўқмачилик ва енгил саноат институтининг профессори, техника фанлари доктори, академик, Ҳалимахон Алимованинг самарали меҳнати натижасида эришган ютуқлари, ҳаёти ва ижоди, ҳамкасблари, дўстлари ҳамда шогирдларининг у ҳақдаги самимий фикрлари баён этилган.

–Ҳалимахон Алимова меҳрибон устоз, ғамхўр мураббий, катта илмий мактаб яратган олима, –деди китоб муаллифи Абдусаттор Абдуғаффоров – Х.Алимова ўзининг қадрдон институтига ректор этиб тайинланган даврларда жамоанинг турдош олий техника ўқув юртлари билан алоқаларини мустаҳкамлаш, унинг ўқув-техник моддий базасини замонавий янги техника ва технологиялар билан таъминлашга улкан ҳисса қўшган. Хорижий мамлакатларнинг нуфузли олий ўқув юртлари ва илмий марказлари билан алоқаларни ривожлантириш, педагог ходимларни маънавий, моддий жиҳатдан рағбатлантириб бориш каби ишларда доимо ташаббускор бўлган.

Тадбирда Ватанга муҳаббат, устоз-шогирдлар ўртасидаги ҳурмат, билим олиш ва касбга интилиш борасидаги ҳаётий тажрибалар асосида ёшларга сабоқлар берилди.

Гулноза Бобоева, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Уч авлод” учрашуви