Туроператорлар учрашуви бўлиб ўтди
Тошкентда туризм соҳасида бизнес билан шуғулланувчи ўзбекистонлик тадбиркорлар Ўзбекистонга ташриф буюрган Сингапурлик ҳамкасблари билан учрашди.
Ўзбекистон Республикаси маданият ва туризм вазирининг биринчи ўринбосари У.Аъзамов B2B учрашувини очиб берди. У икки давлат ўртасидаги маданият ва туризм соҳасидаги алоқаларни ривожлантириш юзасидан олиб борилаётган ишлар ҳақида сўзлаб берди. Сингапур Республикаси билан алоқаларни мустаҳкамлаш ва сайёҳлар сонини ошириш мақсадида вазирлик томонидан мазкур давлатнинг етакчи туристик компаниялари вакиллари ва Сингапур Сайёҳлик агентликлари миллий ассоциацияси (NATAS) бошчилигида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун инфо-тур ташкил этилди.


Икки давлат тадбиркорлари томонидан икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ва ўзаро сайёҳлар оқимини ошириш бўйича фикр алмашилди. Учрашув доирасида Сингапурнинг EU Holidays, Pegasus Travel Management ва Green Island Tours, PlanTrip компаниялари билан ҳамкорлик қилиш истиқболлари ўрганилди.
Роман БОНДАРЧУК тайёрлади, ЎзА.