“Турон” ўйингоҳига замонавий VAR технологияси ўрнатилди
Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги марказий “Турон” ўйингоҳига футбол ўйинларини замонавий талаблар асосида ўтказиш мақсадида VAR - ҳакамлар қарорларини видеоёзув орқали қайта кўриб чиқиш тизими ўрнатилди.
Ушбу технология низоли ҳолатларни аниқлаш, ҳакамлар қарорларининг аниқлиги ва адолатлигини таъминлашга хизмат қилади. VAR тизимининг ишга туширилиши стадион инфратузилмасини замонавий стандартлар асосида ривожлантириш йўлидаги муҳим қадамлардан биридир.

Энди “Турон” стадионида ўтказиладиган футбол ўйинларида замонавий технологиялардан самарали фойдаланиш имконияти янада кенгаяди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири