“Турон” – миллий театр санъатининг пойдевори
Севинч ИСМАТУЛЛАЕВА талаба Қарши давлат университети Қарши, Ўзбекистон e-mail: sismatullayeva152@gmail.com
Аннотация
Ушбу мақолада ўзбек миллий театр санъатининг шаклланиш жараёни, хусусан, “Турон” театр труппасининг ташкил топиши, унинг ижодий фаолияти, репертуар сиёсати ва миллий драматургияни ривожлантиришдаги ўрни ҳақида сўз юритилади. Шунингдек, саҳнада намойиш этилган “Падаркуш”, “Бахтсиз куёв” ҳамда “Ҳалима” пьесалари илмий асосда таҳлил қилинади.
Таянч сўзлар: миллий уйғониш, театр, труппа, драматургия, саҳна, спектакль, матбуот, пьеса, опера, драмстудия.