“Турон” мактаб театри ғолиблари аниқланди
Навоий вилоят Болалар қўғирчоқ театрида ўқувчиларда нотиқлик санъати ва саҳна маданиятини шакллантириш, ўз салоҳиятларини юзага чиқариш, таълим муассасаларидаги театр студиялари фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Турон” мактаби театри республика кўрик-танловининг вилоят босқичи кўтаринки руҳда ўтказилди.
Танловда туман (шаҳар) босқичларида ғолиб бўлган 11 та жамоа иштирокчилари “Бизнинг мактаб” номли таништирув ва савол-жавоб ҳамда “Театр – ибратхона” шартларида ўз иқтидорларини намойиш этди.



Якуний натижаларга кўра, Навоий шаҳрининг “Артист” жамоаси 2-ўринни, Кармана туманидан иштирок этган “Шукур Бурҳонов издошлари” жамоаси 3-ўринни эгаллади. 1-ўринни эса зарафшонлик ўқувчилардан таркиб топган “Чиғатой гурунги” жамоаси эгаллади ва жорий йилнинг июнь ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган якуний босқичда иштирок этадиган бўлди.
Ғолиб ва совриндор жамоалар, шунингдек, фаол иштирокчилар муносиб тақдирланди.


А.Бўриев, ЎзА