Туркияда даҳшатли йўл-транспорт ҳодисаси
“DHA” ахборот агентлиги маълум қилишича, Туркия Республикаси ғарбида икки автомобил тўқнашиб кетиб, 8 киши ҳалок бўлган ва 10 нафар инсон жароҳатланган.
"Тўйга келган меҳмонларни олиб қайтаётган кичик автобус ва ёнилғи ташувчи машина юқори тезликда келиб бир-бирига урилди ва саккиз йўловчи қурбон бўлди, ўн нафар одам турли даражада тан жароҳати олди", - дейилади хабарда.