Туркия билан ҳамкорликда халқаро стандартларга мос баҳолаш ва сертификатлаш тизими йўлга қўйилади
Ўзбекистон ва Туркия ўртасида бандликни таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш соҳасидаги ҳамкорлик кейинги йилларда янги стратегик босқичга кўтарилди. Икки мамлакат масъул вазирликлари ва идоралари аҳоли фаровонлигини ошириш, меҳнат бозорини тартибга солиш ҳамда касбий малакаларни баҳолаш йўналишларида фаол шериклик қилиб келмоқда.
Хусусан,Ўзбекистонда Туркия тажрибаси асосида малакани баҳолаш тизими йўлга қўйилиши масалалари кўриб чиқилди.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги маълумотига кўра, вазирлик ҳамда Туркиянинг Касбий малака ташкилоти ҳамкорлигида 5 та йўналиш бўйича халқаро стандартларга мос баҳолаш ва сертификатлаш тизими жорий этилади.

Жумладан, парваришлаш электрик ва қуёш панеллари, CНC оператори қурилиш ишлари, сантехника, вазирлик тасарруфидаги Малакани баҳолаш марказлари негизида Туркиянинг аккредитациядан ўтган йирик марказлари филиалларини ташкил этиш режалаштирилган.
Бу эса фуқароларга ўз касбий малакасини халқаро талаблар асосида тасдиқлаш ва меҳнат бозоридаги имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.
Г.Бобоева,ЎзА