Туркий тилли давлатлар ҳамкорлиги мустаҳкамланмоқда
Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши Бош котиби Бағдат Амреев Ўзбекистонга ташрифи доирасида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Олег Пекось билан учрашди.
Суҳбат чоғида Кенгаш фаолияти доирасида Туркий кенгашга аъзо мамлакатлар учун манфаатли истиқболли йўналишлар бўйича ҳамкорликни кенгайтириш масалалар муҳокама қилинди.
Таъкидланганидек, Ўзбекистон томонидан амалга оширилаётган очиқ, конструктив сиёсат Туркий Кенгашнинг бошқа мамлакатлари билан турли соҳаларда, жумладан, ахборот технологиялари соҳасида ҳам мустаҳкам ва самарали алоқа ўрнатишга замин яратади.


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини
ривожлантириш вазирлиги сайти