“Turkish Open – 2026”: Уч вакилимиздан уч медаль
Туркиянинг Анталия шаҳрида таэквондо WT бўйича ўтаётган “Turkish Open – 2026” халқаро турнирида дунёнинг 67 мамлакатидан келган 3 минг 278 нафар спортчи турли ёш тоифаларида иштирок этмоқда.
Биз учун аҳамиятлиси, G2 тоифасига кирувчи мусобақанинг катталар ўртасидаги баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари дастлабки кунда 1 тадан олтин, кумуш ва бронза медалларини қўлга киритди.
Жумладан, 67 килограммгача вазнда Озода Собиржонова барча рақибларини енгиб, олтин медалга сазовор бўлган бўлса, Севинч Ҳайитова (62 кг) финалга қадар ўтган беллашувларни муваффақиятли якунлаб, кумуш медаль билан тақдирланди. Шунингдек, Светлана Осипова (+73 кг) терма жамоамиз ҳисобига бронза медалини келтирди.
31 март куни "Turkish Open-2026" турнирида эркаклар ўртасидаги баҳсларда қуйидаги таэквондочиларимиз иштирок этади:
Эркаклар:
Жаҳонгир Худойбердиев (54 кг)
Беҳруз Салимов (54 кг)
Дилмурод Маърупов (58 кг)
Камронжон Абдужабборов (58 кг)
Мансурбек Мансуров (58 кг)
Шамсиддин Қурбонов (63 кг)
Диёрбек Тўхлибоев (68 кг)
Носиржон Қосимхўжаев (68 кг)
Жасурбек Жайсунов (80 кг)
Ёдгорбек Жўрабоев (87 кг)
Шоҳжаҳон Қорабоев (+87 кг)
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА