Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида “Ўзбекистонда туризм фаолиятини рақамлаштиришнинг асосий йўналишлари ва самарадорлигини ошириш йўллари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди.

Мазкур тадбир “Бухоро зиёратгоҳларининг электрон 3D моделини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳа доирасида амалга оширилиб, Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси, Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти, Туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти ва Қўқон университети ҳамкорлигида ташкил этилди.  

Тадбирда юртимиз ва хорижий мамлакатлардан таниқли олимлар, соҳа мутахассислари ҳамда халқаро экспертлар иштирок этди. Анжуман қатнашчиларининг асосий эътибори Ўзбекистонда туризм соҳасида рақамли технологияларни жорий этиш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва самарадорликни оширишга қаратилди.  

Юртимиз ва хорижнинг етакчи олимлари рақамли трансформация, зиёрат туризми, экотуризм, контент платформалари, “Ақлли шаҳар” концепцияси ва маҳаллий гастрономик меросни туризм билан уйғунлаштириш бўйича ўз илмий қараш ва таклифларини тақдим этдилар.  

Анжуманда “Ўзбекистонда туристик фаолиятни рақамлаштиришнинг иқтисодий-ижтимоий аҳамияти ва муаммолари”, “Оролбўйида экотуризм салоҳияти, қийинчиликлари ва ривожланиш истиқболлари (муайян тур мисолида)”, “Туристик объектларда хизмат кўрсатиш маданиятини оширишнинг инновацион ёндашувлари”, “Рақамли трансформация шароитида Ўзбекистонда туризм соҳасининг ривожланиш истиқболлари”, “Ўзбекистонда “Ақлли шаҳар” концепциясини туризм инфратузилмасига интеграциялаш имкониятлари” каби мавзуларда маърузалар тингланди.  

Шу билан бирга, анжуман ўз ишини “Зиёрат туризмини ривожлантиришнинг ҳудудий хусусиятлари ва инновацион ёндашувлари” ҳамда “Замонавий рақамли технологиялар асосида туризм инфратузилмасини ривожлантиришнинг муаммолари ва истиқболлари” каби шўъбаларга бўлинган ҳолда давом эттирди.  

“Туризм хизматлари соҳасида ҳалол сертификатлаш ташкилотлари” мавзусида фанлараро алоқаларни уйғунлаштирувчи дарс ҳамда “Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш имкониятлари ва истиқболлари” мавзусида маҳорат дарси ҳам ўтказилди. 

Халқаро конференция давомида рақамлаштириш орқали туризм инфратузилмасини ривожлантириш, хорижий тажрибаларни ўрганиш, маҳаллий ресурсларни тўғри бошқариш ва кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга доир қатор таклифлар билдирилди. Шунингдек, тадбир якунида иштирокчилар учун савол-жавоблар, академия ҳудуди бўйлаб экскурсия ташкил этилди.  

Н.Усмонова,  

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туризм фаолиятини рақамлаштиришнинг асосий йўналишлари муҳокама этилди