Турдимуратова Жамила Мирзамуратовнанинг биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
«Қорақалпоғистон Республикаси ер усти сувлари сифатининг экологик мониторинги (Нукус шаҳри, Тахтакўпир ва Беруний туманлари мисолида)» мавзусида
Турдимуратова Жамила Мирзамуратовнанинг 03.00.10 – Экология (биология) ихтисослиги бўйича «Қорақалпоғистон Республикаси ер усти сувлари сифатининг экологик мониторинги (Нукус шаҳри, Тахтакўпир ва Беруний туманлари мисолида)» мавзусидаги биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.05/2025.27.12.B.14.02 рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 10 ноябрь куни соат 10:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 230100, Нукус шаҳри, Бердақ шоҳ кўчаси, 41-уй. Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти, 3-қават, кичик мажлислар зали.
Тел.: (+99861) 222-17-44
e-mail: info@aknuk.uz