Тупроққалъада ғалла экиш бошланди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Хоразм вилояти Тупроққалъа туманида 2024 йил ҳосили учун ғалла экиш ишларини ташкил этиш юзасидан кўргазмали семинар бўлиб ўтди.
Асосий эътибор бошоқли донларни экиш мавсумида белгиланган чора-тадбирларни сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш масаласига қаратилди. Туманнинг Пастом маҳалласидаги “Тупроққалъа текстиль” МЧЖга қарашли майдонда ташкил этилган семинарда туман ҳокими Шуҳрат Aҳмедов, секторлар раҳбарлари, соҳа мутахассислари, ҳудуд масъуллари ва фермер хўжалиги раҳбарлари иштирок этди.
[gallery-13080]
Семинар иштирокчиларга дон экинларини белгиланган муддатларда экиш учун ерни тайёрлаш, яхлит контурларни танлаш, мавсумда зарур бўладиган моддий-техника ресурсларини ўз вақтида ва тўлиқ етказиб бериш борасида тушунтириш берилди.
Туманда 2024 йил ҳосили учун 7 та ҳудудда жами 78 фермер хўжалиги ҳамда 1 та пахта-тўқимачилик кластери томонидан 1500 гектар майдонга ғалла экиш режалаштирилган. Семинардан сўнг деҳқончиликка қут-барака, мўл ҳосил сўраб яхши ният ва дуолар остида экин майдонларига ғалла экиш ишларига киришилди. Ғалла етиштиришда сувни тежовчи технологиялардан кенг қамровда фойдаланиш бўйича ҳам таклифлар бериб ўтилди.
Беҳзодбек САИДОВ(сурат),ЎзА