Тупроқ – инсон ҳаёти ва қишлоқ хўжалигининг асоси. Унинг унумдорлиги озиқ-овқат хавфсизлиги, экологик барқарорлик ва иқтисодий ривожланишнинг муҳим омилларидан биридир. Тупроқдаги озуқа моддалари етарли бўлмаса ҳосилдорлик камаяди, маҳсулот сифати пасаяди ва табиат мувозанати бузилади. Шу сабабли, тупроқ унумдорлигини сақлаш ва тиклаш масаласи бугунги кунда бутун дунёда долзарб ҳисобланади.

Латвияда тупроқ унумдорлигини сақлаш ва доимий кузатиб бориш масаласи замонавий ёндашув асосида йўлга қўйилган. Бу борадаги ишлар сунъий йўлдошлар ёрдамида амалга оширилиб, тупроқнинг ҳолати, ундаги озуқа моддалари – азот, калий ва фосфор миқдори аниқланади ҳамда фермерларга илмий асосланган тавсиялар тақдим этилади. 

Соҳа мутахассисларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Латвияда ўтказилган тажриба алмашиш лойиҳаси доирасида Марупе ҳудудидаги “Дабас Гардуми” оилавий фермер хўжалиги фаолияти билан танишди, дейилади Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги маълумотида. Мазкур хўжалик “даладан бозоргача” тамойили асосида ишлайди. У ерда тупроқдан намуналар олиш, лабораторияда таҳлил қилиш, ўғитларнинг таъсирини аниқлаш ва ҳосилдорликни ўлчаш жараёнлари ўрганилди. Тўпланган маълумотлар жойида Латвия давлат ўсимликларни ҳимоя қилиш хизматининг KUVIS (Култūраугу uzraudzī valsts informā sistē) платформасига киритилади. 

Делегация, шунингдек, Марупедаги “Agrimatco” ўсимликларни ҳимоя қилиш клиникаси фаолиятини ҳам ўрганди. Клиникада ўсимликларни зараркунандалардан ҳимоя қилишда қўлланиладиган биологик ва минерал ўғитлар, кимёвий воситалар, агротехник асбоб-ускуналар ҳамда пестицидлар қўлланилишининг назорати билан боғлиқ жараёнлар ҳақида батафсил маълумот берилди. 

Латвияда бу жараёнларнинг барчаси рақамли тизимлар орқали бошқарилади. Яъни, маҳсулотлар ҳаракати, уларнинг ишлатилиши ва назорат жараёни электрон тарзда мониторинг қилинади. Бу эса нафақат экинлар, балки инсон саломатлиги ва экологик хавфсизликни таъминлаш учун ҳам муҳим аҳамиятга эга. 

Бугунги кунда Ўзбекистонда ҳам қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш, илм-фанга асосланган агротехнологияларни жорий этиш ҳамда экология ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш устувор йўналишлардан бири ҳисобланади. Латвияда ўрганилган ушбу тажрибалар халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва мавжуд тизимларни янада такомиллаштиришга хизмат қилади. 

М.ҲОЖИАКБАРОВА, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тупроқ унумдорлигини сақлашда халқаро тажриба ва имкониятлар