Тунги рейдда кимлар қўлга тушди
Бухоро ва Когон шаҳарларида вилоят ички ишлар, Миллий гвардия, Республика Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг вилоят бошқармаси ва бошқа жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида тунги клуб, кафе-бар, ресторан, чилимхона ва бошқа кўнгилочар жойларда тунги рейдлар ўтказилди.
Бухоро ва Когон шаҳарларида вилоят ички ишлар, Миллий гвардия, Республика Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг вилоят бошқармаси ва бошқа жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида тунги клуб, кафе-бар, ресторан, чилимхона ва бошқа кўнгилочар жойларда тунги рейдлар ўтказилди.
Ҳамкорликдаги тадбирдан кўзланган асосий мақсад тунги вақтларда содир этиладиган оғир ва ўта оғир жиноятларнинг олдини олиш, айниқса, тан жароҳати етказиш билан боғлиқ жиноятларга йўл қўймасликдан иборат.
Олиб борилган тезкор-профилактик тадбирлар давомида жами 330 нафар шахслар ички ишлар бўлимларига олиб келинди. Эътиборлиси, уларнинг 100 дан ортиғини қизлар ташкил этади.
Тунги кўнгилочар жойларда юрган ёш ўғил-қизлар билан ёшлар ташкилоти ва психологлар томонидан якка тартибда профилактик суҳбатлар ўтказилди. Оилавий яшаш шароитлари, нима сабабдан бемаҳалда (тунги соат 01-00, 02-00да) бундай жойларда юрганликлари ўрганилган. Ходимлар томонидан уларнинг бармоқ излари олиниб, вилоят ҳудудида содир этилиб, очилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадор ёки йўқлиги, қидирувдаги шахслар рўйхатида борлиги ёки йўқлиги текширилган.
Тунги клуб ва бошқа кўнгилочар жойлар эгалари ҳамда масъулларига вояга етмаганларни мажбурий меҳнатга жалб этмаслик, тунги вақтларда вояга етмаганларнинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларсиз бўлишларига йўл қўймаслик тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилиб, огоҳлантиришлар берилган.
Ўтказилган тадбирлар давомида Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 188-2-моддасида кўрсатилган 4 та (вояга етмаган шахснинг кўнгил очиш (дам олиш) жойларида тунги вақтда бўлишига йўл қўйиш) ҳуқуқбузарлик ҳамда 5 та фоҳишалик билан шуғулланиш ҳолатлари аниқланган.