Тунги рейд: Янгийўлда иссиқхоналар фаолияти ўрганилди
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, аҳоли саломатлигини асраш ҳамда иссиқхона хўжаликларида экологик талабларга риоя этилишини таъминлаш мақсадида Тошкент вилояти Янгийўл туманида навбатдаги экорейд назорат тадбирлари ташкил этилди.
Мазкур рейдлар доирасида туманнинг "Деҳқонобод" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган иссиқхоналар фаолияти атрофлича ўрганилди.
Хусусан, фуқаро Алим Тошматов томонидан ташкил этилган иссиқхонада олиб борилган ўрганишлар давомида иситиш қозонига махсус фильтр мосламаси ўрнатилгани, ушбу қурилма амалда ишлаётгани ҳамда экологик талабларга тўлиқ жавоб бериши аниқланди.
Шунингдек, Деҳқонобод МФЙ ҳудудида жойлашган фуқаро Илҳом Дурдиевга тегишли иссиқхона фаолияти ҳам текширилди. Назорат тадбирлари натижасида мазкур иссиқхонада ҳам иситиш қозонига тозалаш фильтри ўрнатилгани ва унинг белгиланган техник ҳамда экологик талабларга мос экани маълум бўлди.
Мазкур экорейд тадбирлари иссиқхоналарда экологик меъёрларга қатъий риоя этилишини таъминлаш, атмосферага чиқарилаётган зарарли моддаларнинг олдини олишга қаратилган бўлиб, бундай назорат ишлари келгусида ҳам тизимли равишда давом эттирилади.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/zg78RrWzxeo" title="Tungi reyd: Yangiyo‘lda issikqonalar faoliyati o‘rganildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Ҳамроз Баянов, ЎзА