Туман ҳокими ёшлар билан учрашди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Давлатобод тумани ҳокими А. Тожимирзаев туман ёшлари билан учрашди. Унда 100 нафардан зиёд ёш иштирок этди.
Ёшлар томонидан 30 дан ортиқ муаммо ва таклифлар билдирилди. Мурожаатларнинг 70 фоизини иш билан таъминлаш муаммоси ташкил этган бўлса, қолган 30 фоизи тадбиркорлик ва бошқа масалаларни қамраб олди.
[gallery-5251]
Ёшлар мурожаатларининг аксарияти жойида ҳал этилди, ижроси вақт талаб этадиган мурожаатларни ҳал қилиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Учрашув сўнгида «Ёшлар дафтари» рўйхатида турувчи ёшларга ташкилотчилар томонидан 20 та тикув машинаси, 12 та пайвандлаш мосламаси топширилди, 62 та талабага тўлов шартнома пули ўтказиб берилди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА