"TRIPP" лойиҳаси Жанубий Кавказдаги кучлар мувозанатини ўзгартириши мумкинми?
АҚШ ва Эрон ўртасидаги зиддият фонида Вашингтон Жанубий Кавказга эътибор қаратишда давом этмоқда, деб ёзди “Newsmax” нашри.
Муаллифнинг қайд этишича, Боку ва Ереван ўртасидаги муносабатларнинг нормаллашиши узоқ муддатли тинчлик учун шароит яратади.
- Икки мамлакатнинг узоқ йиллик раҳбарлари амалга оширган тарихий учрашуви йирик транспорт йўналишини ишга тушириш тўғрисидаги қарор билан якунланди, деб ёзди “Newsmax” TRIPP га ишора қилиб.
TRIPP - Арманистон ҳудуди орқали Озарбайжон ва Нахчивон ўртасида транспорт алоқасини таъминлашга мўлжалланган халқаро транзит лойиҳаси ҳисобланади.
Нашрга кўра, лойиҳа Қўшма Штатларнинг Евросиё марказига киришни таъминлаш ва минтақа давлатларининг мустақиллигини мустаҳкамлаш истагини акс эттиради.
С.Раҳимов, ЎзА