Trend: Ўзбекистон СИ бўйича дунёнинг топ-50 давлати қаторига киришни мақсад қилган
Ўзбекистон 2030 йилга қадар Сунъий интеллектга тайёрлик глобал индексида дунёнинг етакчи 50 давлати қаторига киришни мақсад қилган. Бу ҳақда "Trend" ахборот агентлиги Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати маълумотига таяниб хабар берди.
Қайд этилишича, мамлакатимиз СИ асосидаги дастурий маҳсулот ва хизмат қийматини 1,5 миллиард долларга етказишни режалаштирган. Айни пайт республикамиз СИга тайёрлик бўйича халқаро рейтингда 62-ўринни банд этиб турибди.
Юртимизнинг Жаҳон СИ ҳамкорлиги ташкилотидаги иштироки эса илғор технология, йирик тил модели ва рақамли трансформация ечимини жорий этиш, хорижий технология компаниялари билан қўшма лойиҳалар амалга ошириш ҳамда юқори малакали мутахассис тайёрлашга хизмат қилиши таъкидланган.
Мақола ЎзА ва “Trend” ахборот агентлиги ўртасидаги ҳамкорлик келишувига мувофиқ тайёрланди.
Д.Ҳакимов, ЎзА